ТАЛАБАЛАРДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ КЎНИКМАЛАРИНИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИШ МУМКИН?
Таълим ва тараққиёт
Мамлакатимизда таълим соҳасида бўлаётган ўзгаришлар жамиятимиз равнақига ижобий таъсир қилиши шубҳасиздир. Улар мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда, давлат таълим стандарти талабларига жавоб бера оладиган, етук, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда муҳим омил ҳисобланади. Айниқса, бу жараёнда мустақил таълим кўникмасини тўғри ташкил этиш